Nokia 1209 - Қурилмангизни қараш

background image

Қурилмангизни қараш
Қурилмангиз ўта юқори даражали дизайн ва маҳорат

маҳсулотидир ва ундан эҳтиёткорлик билан

фойдаланилиши лозим. Қуйидаги таклифлар кафолат

таъсирини ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Қурилмани қуруқ ҳолда тутинг. Буғланиш, намлик,

суюқлик ва намликнинг барча турлари электр

контактларнинг занглашига олиб келиши мумкин

бўлган минералларга эга бўлиши мумкин.

Қурилмангиз ҳўл бўлиб қолса, батареяни чиқариб

олинг ва уни қайта жойлаштиришдан олдин

қурилмани тўлиқ қуритинг.

Қурилмани чанг ва ифлос жойларда ишлатманг ва

сақламанг. Унинг ҳаракатланувчи қисмлари ва

электрон қисмларига зарар етказилиши мумкин.

Қурилмани иссиқ ёки совуқ ҳароратда сақламанг.

Юқори ҳароратлар электрон қурилмаларнинг

ишлаш муддатини қисқартириши, батареяларга

зарар етказиши ва муайян пластик қисмлар

шаклини ўзгартириши ёки уларни эритиши мумкин.

Қурилма совуқ ҳароратдан нормал ҳароратга

иссиганда унинг ичида намлик пайдо бўлиб,

электрон платаларга зарар етказилиши мумкин.

Қурилмани ушбу қўлланмада кўрсатилганидан

бошқача йўл билан очишга ҳаракат қилманг.

Қурилмани туширманг, урманг ёки силкитманг.

Қўпол тутиш ички электрон платалар ва нозик

механизмларнинг бузилишига олиб келиши

мумкин.

Қурилмани тозалаш учун кучли кимёвий моддалар,

тозаловчи эритмалар ёки кучли ювиш

воситаларидан фойдаланманг. Қурилма сиртини

тозалаш учун фақат юмшоқ, тоза, қуруқ матодан

фойдаланинг.

Қурилмани бўяманг. Бўёқ ҳаракатланувчи

қисмларга кириб, тўғри ишлашига ҳалақит беради.

Фақат бирга сотиб олинган ёки тасдиқланган

антеннадан фойдаланинг. Тасдиқланмаган

антенналар, ўзгартиришлар ёки қўшимчалар

қурилмага зарар етказиши ва радио қурилмалар

тўғрисидаги қоидаларнинг бузилишига олиб

келиши мумкин.

Зарядловчилардан бино ичида фойдаланинг.

Алоқалар ва календар ёзувлари каби сақламоқчи

бўлган ҳамма маълумотларни захира нусхасини

яратинг.

Қурилмани вақти-вақти билан оптимал ишлайдиган

дастлабки ҳолатга келтириш учун, уни ўчиринг ва

батареяни олиб ташланг.

Ушбу маслаҳатлар қурилма, батарея, зарядловчи ёки

бошқа аксессуарларга бир хил тегишлидир.